
2022 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Қозоғистонга 13 362 киши қайтиб келди ва қандаслар (этник қозоқлар) мақомини олди.
Бу ҳақда Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги хабар берган.
Умуман олганда, 1991 йилдан буён республикага 1101,2 минг этник қозоқ қайтиб келган.
Йил бошидан буён Қозоғистонга келган қандасларнинг ярмидан кўпи (68,7 фоизи) Ўзбекистондан, 10 фоизи Хитойдан, 7,9 фоизи Туркманистондан, 4,6 фоизи Мўғулистондан ва 8,8 фоизи бошқа давлатлардандир.
2021 йилда 17540 нафар қандас тарихий ватанига қайтди.
Қандас - илгари Қозоғистон Республикаси фуқароси бўлмаган, ўз тарихий ватанига келган ва «Аҳолининг миграцияси тўғрисида»ги қонунида белгиланган тартибда тегишли мақомга эга бўлган этник қозоқ ёки унинг оила аъзолари.
Совет Иттифоқи парчаланганидан сўнг демографик муаммоларга дуч келган Қозоғистон ҳукумати «Нурли Кош» дастури орқали қозоқларни ўз ватанларига қайтишга ундамоқда.
Маълумки, 5 миллионга яқин қозоқлар дунёнинг 40 дан ортиқ давлатида истиқомат қилади ва уларнинг аксарияти 1920-30 йилларда совет давридаги сиёсий репрессиялар ва қашшоқлик туфайли ватанни тарк этганлар авлодидир.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар