13:13 / 27.10.2022
988

Полша Сенати Россиядаги ҳукмрон режимни террористик деб тан олди

Полша Сенати Россиядаги ҳукмрон режимни террористик деб тан олди
Фото: AP
Полша Сенати Россия Федерациясидаги ҳукмрон режимни террористик деб тан олди. Қарор 85 овоз билан бир овоздан қабул қилинди, дейилади Сенат сайтида.

Резолюцияда депутатлар Россиянинг Украинага қарши тажовузини кескин қоралаб, «тинчлик, демократия ва инсон ҳуқуқлари тарафдори бўлган барча давлатларни Россия Федерацияси ҳукуматини террористик режим сифатида тан олишга» чақирди.

Ҳужжатда Россия Қуролли кучлари «суверен мамлакатни ер юзидан қириб ташлашни ва унинг миллатини йўқ қилишни истаган ҳолда», Украинага қарши шафқатсиз уруш бошлагани эслатилади.

Депутатлар украиналикларнинг ўз мамлакати мустақиллигини қаҳрамонона ҳимоя қилаётгани бутун эркин дунёни ҳайратга тушириб қўйганини, Россия қўшинлари эса Украина шаҳарлари аҳолисини қўрқитиш ва фуқаролик объектларига ҳужум қилишда давом этаётганини таъкидладилар.

Резолюцияда айтилишича, «Россия кийимидаги бандитлар» босиб олинган ҳудудларда ҳарбийлар ва тинч аҳолини қийноққа солиб ўлдиряпти, украиналик болаларни ўғирлаяпти, украиналикларни депортация қиляпти ва кўчиряпти.

Октябрь ойи ўрталарида Европа кенгаши парламент ассамблеяси ҳам худди шундай қарор қабул қилган эди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг