15:35 / 16.11.2022
1 255

G20 саммити Россиянинг Украинадаги урушини қоралаб чиқди

G20 саммити Россиянинг Украинадаги урушини қоралаб чиқди
Фото: Reuters
G20 якуний баёнотида очиқчасига Россиянинг Украинага бостириб кириши «махсус ҳарбий операция» эмас, балки уруш деб аталган.

G20 давлатлари 16 ноябрь, чоршанба куни Балидаги саммитда қабул қилинган қўшма баёнотда Россиянинг Украинадаги урушини кескин танқид қилди. «Аъзоларнинг аксарияти Украинадаги урушни кескин қоралади ва бу уруш инсониятга чексиз азоб-уқубатларни келтириб чиқараётганини, жаҳон иқтисодиётидаги мавжуд заифликларни кучайтираётганини таъкидлади», — дейилади ҳужжатда.

Матнда таъкидланишича, бу уруш глобал иқтисодий ўсишни чеклайди, инфляцияни кучайтиради, таъминот занжирларини бузади, энергия ва озиқ-овқат хавфсизлигини кучайтиради, молиявий барқарорлик учун хавфларни оширади.

Шу билан бирга, Россияга нисбатан ҳужжатда саммит йиғилиши иштирокчилари орасида «вазият ва санкциялар ҳақида турлича фикрлар ва баҳолар бўлганлиги» қайд этилган. «Биз G20 хавфсизлик масалаларини ҳал қилиш форуми эмаслигини тан оламиз, аммо хавфсизлик масалалари жаҳон иқтисодиётига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин», - дейди G20 аъзолари. Ҳужжатда Украинадаги уруш тўғридан тўғри тилга олинмаган ҳолда: «Ядро қуролидан фойдаланиш ёки ундан фойдаланиш таҳдиди қабул қилиниши мумкин эмас», деб таъкидланади.

Саноати ривожланган ва ривожланаётган йирик мамлакатлар раҳбарлари низоларни тинч йўл билан ҳал қилиш, инқирозни бартараф этиш ҳаракатлари, дипломатия ва мулоқот зарурлигини таъкидламоқда.

Индонезиянинг Бали оролидаги G20 саммитида Россия президенти Владимир Путин ўрнига Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров иштирок этди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг