19:00 / 22.11.2022
1 298

Буюк Британия Украинага юқори аниқликдаги ракеталар бермоқда

Буюк Британия Украинага юқори аниқликдаги ракеталар бермоқда
Буюк Украинага юқори аниқликдаги Brimstone 2 ракеталарини етказиб берди. Бу ҳақда The Daily Telegraph маълум қилди.

Ракеталар одатда Британиянинг Tornado ва Typhoon қирувчи самолётларидан учирилади. Аммо Украинада у юк машиналари устига жойлаштирилган кўчма тизимлар орқали фойдаланилади.

Нашр маълумотларига кўра, Буюк Британия ҳарбий ҳаво кучлари 2016 йилда ҳар бир ракета учун 207 минг доллар тўлаган. Brimstone 2 самолётдан учирилганда 60 км, ер устидаги тизимлар орқали учирилганда 12 км масофага учиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Риши Сунак Киевга ташрифи давомида янги ҳарбий ёрдам пакети етказиб бериш бўйича ваъда берганди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг