
Фото: AP
Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов бутунжаҳон интернет тармоғига уланмаган миллий тармоқни шакллантириш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича комиссия тузиш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Шунга мувофиқ, автоном миллий рақамли тармоқни яратишга қаратилган тизимли чора-тадбирларни кўриши лозим бўлган комиссия таркиби тасдиқланди.
Миллий тармоқнинг яратилиши Туркманистонни бутунжаҳон интернет тармоғидан узиб ташланишига олиб келадими ёки йўқми, ҳозирча аниқ эмас.
Туркманистон интернет эркинлиги бўйича дунёдаги энг ёмон позицияларни эгаллаб келмоқда. Мамлакатда миллионлаб сайтларга кириш ёпиб қўйилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар