09:12 / 15.12.2022
1 229

Германия АҚШдан F-35 қирувчи самолётларини сотиб олади

Германия АҚШдан F-35 қирувчи самолётларини сотиб олади
Фото: АҚШ армияси
Бундестагнинг Бюджет қўмитаси Бундесвер учун 10 миллиард еврога 35 та самолёт сотиб олишга рухсат берди. Немис учувчилари F-35 самолётларида АҚШда ўқитилади. Битим қайта қуролланиш бўйича махсус фонддан молиялаштирилади.

Германия Бундестаги Германия ҳукуматига Германия қуролли кучлари - Бундесвер учун 35 та Американинг бешинчи авлод F-35 кўп функцияли қирувчи-бомбардимончи самолётларини сотиб олишга рухсат берди. Бюджет қўмитаси 14 декабрь, чоршанба куни умумий қиймати қарийб 10 миллиард еврога самолёт сотиб олиш режасини тасдиқлади. Биринчи техникалар 2028 йилда фойдаланишга тайёр бўлиши керак.

Германия ҳарбий-ҳаво кучлари бош инспектори Инго Герҳарцнинг таъкидлашича, F-35 самолётларида немис учувчиларни тайёрлаш курси 2026 йилда бошланади. Унга кўра, биринчи қирувчи самолётлар Германияга 2027 йилда етказилади.

Бундан ташқари, мамлакат парламенти бошқа лойиҳаларга, жумладан, Германиянинг Heckler & Koch компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 119 мингга яқин янги HK416 милтиқларини сотиб олишга рухсат берди. Биринчи намуналар 2024 йилда қўшинларга юборилади. Тасдиқланган бошқа лойиҳалар қаторига янги рақамли радиотехника, 140 та қорда юрувчи автомобилларини сотиб олиш ва 143 та Puma зирҳли транспорт воситаларини модернизация қилиш киради.

Бундестаг қуролли кучларни қўллаб-қувватлашнинг «жуда муҳим белгиси»ни кўрсатди, дея изоҳ берди Германия мудофаа вазири Кристине Ламбрехт Германия парламенти қарорига. Қурол-яроғ Бундесверни қайта жиҳозлаш учун 100 миллиард евролик махсус фонддан молиялаштирилади, унинг тузилиши Россия Украина билан уруш бошлаганидан бир неча кун ўтгач эълон қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германия АҚШдан F-35 қирувчи самолётларини сотиб олади