00:30 / 19.12.2022
193

Молдова разведка раҳбари: Россия 2023 йил бошида мамлакатга бостириб киришни режалаштирмоқда

Молдова разведка раҳбари: Россия 2023 йил бошида мамлакатга бостириб киришни режалаштирмоқда
Фото: Getty Images
Россия 2023 йил бошида Молдовага қарши уруш бошлашни режалаштирган, аммо сценарийни амалга ошириш Украинадаги вазиятнинг ривожланишига боғлиқ. Бу ҳақда Молдова разведка ва хавфсизлик хизмати директори Александр Мустядж хабар берди.

Расмийнинг таъкидлашича, Москва Украина шимолидан Молдовага бостириб кириши мумкин бўлган бир қанча сценарийларни таҳлил қилмоқда.

«Гап Россия Молдова ҳудудига янги ҳужум уюштирадими ёки йўқми, бу қачон содир бўлишида: йил бошида, январь, февраль ёки кечроқ, март, апрелда. Аммо бизда мавжуд бўлган маълумотларга кўра, Россия бундан ҳам узоқроққа бормоқчи», — дейди Мустядж.

Разведка раҳбари бир қанча сценарийлар таҳлил қилинаётгани, улардан бирида Москва Украина шимоли орқали Молдова томон қуруқлик ҳужумини амалга ошириш эканини айтди.

«Масалан, Молдова ҳудуди бўлган Приднестр билан коридор яратиш. Шунда биз аниқ айтишимиз мумкинки, ҳа, улар Молдовага келмоқчи. Кейин нима бўлади?, уларнинг Кишинёвга бўлган нияти ҳақиқат ва жуда катта хавф», — деди расмий.

Шунингдек, у Приднестр ҳудудида руслар томонидан қўриқланадиган «Европадаги энг йирик» ўқ-дорилар омбори мавжудлигини эслатди. Мустядж Российнинг Молдовага бостириб кириши эҳтимоли ушбу ўқ-дорилардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини истисно қилмади.

«Россиянинг Приднестр ҳудудига қуруқлик йўлагини яратиш мақсади бугунги кунда долзарблигича қолмоқда. Москванинг бу йўналишдаги янги ҳужуми 2023 йилдаёқ амалга ошиши мумкин. Бу Украиндаги урушнинг кечишига ҳам боғлиқ», — деди Молдова разведка раҳбари.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Молдова разведка раҳбари: Россия 2023 йил бошида мамлакатга бостириб киришни режалаштирмоқда