date
views 306

Лавров Ғарбни Россиянинг Украинадаги кенг кўламли агрессиясида айблади

Лавров Ғарбни Россиянинг Украинадаги кенг кўламли агрессиясида айблади
Фото: kremlin.ru
Ҳитлер «яҳудийлар масаласи»ни ҳал қилишга уринганидек, Европа Иттифоқи ва АҚШ «Россия масаласи»ни ўз олдига қўйди», деди Россия ташқи ишлар вазири Лавров. Унга кўра, Ғарб Украинага қарши урушда Россиянинг стратегик мағлубиятига эришмоқчи.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 18 январь, чоршанба куни 2022 йил якунларига бағишланган матбуот анжуманида сўзга чиқиб, Украинадаги урушда умуман Ғарбни, хусусан, АҚШни айбдор деб атади. 2022 йил 24 февралда Россия президенти Владимир Путиннинг буйруғи билан бошланган Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши, Лавровнинг сўзларига кўра, Ғарбнинг Россияга қарши бошлаган гибрид урушига жавоб бўлди. Россиялик вазир «СВО» деб номлашда давом этаётган Россия агрессиясининг мақсадлари Москванинг асосий манфаатлари билан белгиланади, дейди у.

Лавров ҳақиқатда Украинанинг Европа Иттифоқи ва АҚШ томонидан Россия агрессиясига қарши курашда қўллаб-қувватланишини Холокост билан солиштирди. Унинг сўзларига кўра, агар Ҳитлер ўтган асрнинг ўрталарида «яҳудийлар масаласи»ни ҳал қилишга уринган бўлса, эндиликда америкалик ва европалик сиёсатчилар «рус масаласи»ни кўтариб, Россиянинг Украинага қарши урушдаги стратегик мағлубияти ва «деколонизацияси» ҳақида гапирмоқда.

Шуниси эътиборга лойиқки, Россия ТИВ раҳбари Ғарб ҳақида гапириб, Ҳитлер ва яҳудийлар билан биринчи марта таққосламаяпти. Ўтган йилнинг май ойида Лавров ўз чиқишида Ҳитлерда «яҳудий қони» бўлганини айтганидан кейин Путин Исроил расмийларидан узр сўраган эди.

Россия ташқи ишлар вазирининг сўзларига кўра, «Ғарб Украинадан Евроатлантика минтақасида узоқ йиллардан бери мавжуд бўлган ва консенсус, хавфсизликнинг бўлинмаслиги тамойилларига асосланган хавфсизлик тизимини йўқ қилиш учун фойдаланмоқда». Шунинг учун, Лавров таъкидлаганидек, «Ғарб билан фақат Украина ҳақида гаплашиш маъносиз».

Европа Иттифоқи ва АҚШнинг Украинага ҳужум қилгани учун Россияга қарши жорий қилган санкциялари «Россия халқини инқилоб қилишга мажбурлаш учун эълон қилинган», деди Лавров. Унинг фикрича, бу санкциялар билан АҚШ «устунликни сақлаб қолиш» ва «кўп қутбли дунё шаклланишини тўхтатиш»га ҳаракат қилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лавров Ғарбни Россиянинг Украинадаги кенг кўламли агрессиясида айблади