
Фото: AFP
Байден Салливан орқали идоралараро гуруҳга АҚШ хавфсизлигига таҳдид соладиган номаълум ҳаво объектлари билан боғлиқ бир қатор жиҳатларни ўрганишни буюрди.
АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти яқинда Қўшма Штатлар осмонида бир қатор ҳаво объектлари пайдо бўлиши муносабати билан идоралараро гуруҳ тузади. Бу ҳақда 13 февраль, душанба куни Оқ уйда маълум қилинди.
"Бугун Президент ўзининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси (Жейк Салливан) орқали идоралараро гуруҳга Қўшма Штатлар хавфсизлигига хавф туғдирувчи номаълум ҳаво объектларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва йўқ қилиш билан боғлиқ жиҳатларнинг кенгроқ рўйхатини ўрганишни топширди", деди Оқ уйдаги Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби брифингда.
Унинг аниқлик киритишича, миллий хавфсизлик гуруҳининг вазифаси «бу масалани идоралараро саъй-ҳаракатлар нуқтайи назаридан чуқурроқ ўрганиш ва яна қандай яхшиланишлар кераклигини кўриш».
Гуруҳ таркибига «ҳукуматнинг барча элементлари» киради ҳамда зондлар ва бошқа самолётларнинг хусусий ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорлик қилади.
Бундан ташқари, расмийлар ҳаво ҳудуди мониторингини кучайтиради, иттифоқчилар билан маслаҳатлашувларни давом эттиради, шунингдек, АҚШ Конгресси ва губернаторлари билан алоқаларни давом эттиради.
4 февралдан бери АҚШ Шимолий Америка устидан тўртта объектни уриб туширди. Учта ҳолатда гап парчалари ўрганилаётган номаълум объектлар ҳақида кетган. Бундан ташқари, Вашингтон Хитой разведка зонди деб ҳисоблаган аппарат ҳам уриб туширилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар