15:32 / 23.02.2023
391

Белгород вилоятида Россия ҳарбий самолёти қулади

Белгород вилоятида Россия ҳарбий самолёти қулади
Фото: Reuters

Белгород вилоятида Россия ҳарбий самолёти қулаб тушди, учувчи ҳалок бўлди. «Россия Аэрокосмик кучларининг Су-25 самолёти жанговар топшириқни бажариб, Белгород вилоятидаги база аэродромига қайтаётганда ҳалокатга учради», — деб хабар берди 23 февраль, пайшанба куни Россия Мудофаа вазирлиги. Идора маълумотларига кўра, «самолёт чўл ҳудудга қулаган, ерда ҳеч қандай зарар йўқ». Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокатга техник носозлик сабаб бўлган.

Ўз навбатида, вилоят губернатори Вячеслав Гладков Telegram’да табиий офат Валуйский шаҳар округида юз берганини ёзди. Ҳозир воқеа жойида тезкор-тергов гуруҳи ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ишламоқда, - деди у ва «вазият назорат остида» эканини қўшимча қилди.

Baza Telegram-канали хабарига кўра, Су-25 самолёти Украина билан чегарага яқин жойлашган Орехово қишлоғи чеккасида пичан омборига қулаган. Натижада иншоот ёниб кетди, деб ёзади нашр. Учувчи касалхонага ётқизилган, бироқ у тез орада вафот этган, дея таъкидлайди Baza.

Сўнгги ойларда Россияда ҳарбий самолётлар бир неча бор ҳалокатга учради. Хусусан, октябр ойида самолёт Краснодар ўлкасидаги турар жой биносига қулаган эди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг