20:56 / 13.03.2023
581

Си Жинпинг Путин билан учрашиш учун Россияга боради

Си Жинпинг Путин билан учрашиш учун Россияга боради

Хитой раҳбари Си Жинпинг келаси ҳафтада Владимир Путин билан учрашиш учун Россияга боради, деб хабар берди Reuters.

Агентлик маълумотларига кўра, ташриф Хитой феврал ойида Украинадаги урушни тугатиш режасини таклиф қилганидан кейин режалаштирилган.

Путин ва Си Жинпинг охирги марта сентябр ойида Самарқанддаги ШҲТ саммитида учрашган эди. Декабр ойида Путин Хитой раҳбарини 2023 йил баҳорида Москвага таклиф қилди. Феврал ойида у Кремлда Хитой дипломатияси раҳбари Ван И билан учрашди.

Декабр ойида The Wall Street Journal нашри Си Жинпинг Хитой расмийларига энергетика ва савдо соҳасида Россия билан ҳамкорликни сезиларли даражада ошириш бўйича кўрсатма бергани ҳақида ёзган эди. Ҳамкорликни кенгайтириш Россия нефт, газ ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортини ошириш, қўшма энергетика лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Россия транспорт инфратузилмасига сармоя киритишни назарда тутади.

Феврал ойида АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Хитой Россияга ноҳарбий ёрдам кўрсатаётгани, шунингдек, ҳалокатли қуроллар етказиб бериш имкониятини ҳам кўриб чиқаётганини айтган эди. Der Spiegel эса Москва Пекин билан жанговар дронларни сотиб олиш бўйича музокаралар олиб бораётганини ёзган эди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг