16:19 / 30.03.2023
238

БАА президенти ўғлини Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси этиб тайинлади

БАА президенти ўғлини Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси этиб тайинлади

Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) президенти шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён ўғли шайх Холид бин Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённи Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси этиб тайинлади.

DW нашри таъкидлашича, шайх Холиднинг тайинланиши Абу-Дабида ҳокимиятни янада марказлаштиради. Бу, шунингдек, Саудия Арабистони сингари Форс кўрфазининг бошқа давлатларида бўлгани каби, ўғил ва ака-ука ўртасидаги ворислик тенденциясини ҳам акс эттиради.

Нашрда қайд этилганидек, БАА президенти мамлакат олий раҳбариятида қатор ўзгаришларни амалга оширди. Жумладан, у Британиянинг “Манчестер Сити” футбол клуби хўжайини, ўзининг укаси Мансур бин Зоид Ал Наҳаённи мамлакат вице-президенти этиб тайинлади. Янги вице-президент тайинланиши билан давлат раҳбари бир вақтнинг ўзида иккита ўринбосарга эга бўлади, биринчиси — Дубай ҳукмдори Муҳаммад бин Рошид Ал Мактум.

Давлат раҳбари ўз укалари — шайхлар Ҳазза ва Таҳнуани амирлик ҳукмдори ўринбосарлари этиб тайинлади. Улар, шунингдек, президентнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси лавозимларида ишлайди.

Бундан ташқари, президент ўзи бошқарадиган Абу-Даби Ижроия кенгаши — амирликнинг марказий бошқарув органини ислоҳ қилди. Бундан буён валиаҳд шаҳзода, яъни шайх Холид бин Муҳаммад Ал Наҳаён кенгашга раҳбарлик қилади.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг