11:13 / 29.04.2023
360

Россияда Ўзбекистондан келган меҳнат мигрантлари сони кескин ошди

Россияда Ўзбекистондан келган меҳнат мигрантлари сони кескин ошди

Фото: ТАСС

Ўзбекистондан Россияга ишлаш учун бораётган фуқаролар сони сўнгги йилларда бир неча баробар ошди. Бу ҳақда Россия Иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников хабар берди.

«Охирги етти йилда Россияга ишлаш учун келган Ўзбекистон фуқаролари сони тўрт баравар ошди», деди у Тошкентда бўлиб ўтган халқаро инвестиция форумида.

Вазир, шунингдек, айни пайтда Ўзбекистонда Россия капитали иштирокидаги 3 мингта компания фаолият юритаётганини айтди. Унга кўра, ўтган йили 700 та фирма очилган.

Аввалроқ FinExpertiza аудиторлик ва консалтинг тармоғи экспертлари 2022 йилда Россияга турли мамлакатлардан 3,47 миллион мигрант ишлаш учун келганини ҳисоблаб чиққан эди.

Хорижий ишчи кучи ўсишининг 90 фоиздан ортиғи Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон ҳиссасига тўғри келди. Қозоғистон, Озарбайжон, Виетнам, Молдова, Туркия, Туркманистон ва Хитойдан келган меҳнат мигрантлари сони ҳам кескин ошган.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг