21:15 / 03.06.2023
160

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон қасамёд қабул қилди

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон қасамёд қабул қилди

Бугун, 3 июнь куни Анқарадаги Туркия Буюк Миллат Мажлиси биносида Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғоннинг қасамёд қилиш ва инаугурация маросими бўлиб ўтди.

Инаугурацияда дунёнинг 78 давлати вакиллари, 20 дан ортиқ давлат ва ҳукумат раҳбарлари, жумладан, Ўзбекистон Президенти ҳам иштирок этди.

Туркия парламенти муваққат раиси Девлет Бахчели давлат раҳбарига президентлик сайловидаги ғалабасидан далолат берувчи ҳужжатни топширган.

Эслатиб ўтамиз, Эрдўғон жорий йил 28 май куни бўлиб ўтган президентлик сайловларининг иккинчи турида рақибидан кичик устунлик билан ғалаба қозонган эди. Энди у мамлакатни 2028 йилгача бошқариши мумкин.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон қасамёд қабул қилди
ePN