09:57 / 16.06.2023
339

Эрдоған: "Туркистонда йиғилиб, Туркий давлатлар ташкилотини янада кучайтирамиз..."

Эрдоған: "Туркистонда йиғилиб, Туркий давлатлар ташкилотини янада кучайтирамиз..."

Яқинда Туркия президентлигига қайта сайланган Ражаб Тоййиб Эрдоған расмий ташриф билан Шимолий Кипр ва Озарбайжонга борди. Сафар ниҳоясида у маҳаллий журналистларнинг бир қатор саволларига жавоб қайтарди. Туркия раҳбари, жумладан, Туркий давлатлар ташкилоти келажаги ва Зенгизур йўлининг аҳамияти борасидаги фикрлари билан ҳам ўртоқлашди.

Турк дунёси иттифоқи Европа Иттифоқи каби моделга айлана оладими, деган саволга Эрдоған, Туркий давлатлари ташкилотини янада ривожлантириш ва кучайтириш учун баъзи қадамлар ташланиши лозимлигини айтди.

Яқин кунларда Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида лидерлар йиғилиши бўлиб ўтишини ва бу саммитда ўзининг ҳам иштирок этиш истагида эканлигини тилга олган Эрдоған:

"Турк давлатлари у ерда бирлашса, шу ёки шунга ўхшаш масалаларни муҳокама қилиш мақсадга мувофиқ бўларди. Буларни ҳал қилишнинг албатта фойдалари бор. Демократия ва Эркинликлар оролида Турк Давлатлари ташкилоти қадамини ташладик. Буни ўзимиз ривожлантиришимиз керак. Агар бу қадамни ташлаб, у ерга вергул қўйсак, тўғри бўлмайди. Ҳозирдан бошлаб Туркий давлатлар ташкилотида ўзгаришлар қилишимиз ва ташкилотни янада кучайишига эришишимиз керак”, деди.

Туркия-Арманистон-Озарбайжон муносабатлари ва Зангезур йўлаги босқичи ҳақида берилган саволга президент Эрдоған Пашиняннинг инаугурация маросимига келгани муҳим қадам эканлигини айтди. Анқарага келиш учун Пашиняннинг ўз мамлакатида кўплаб тўсиқлар ва мухолифат тушунчаларини енгиб ўтганини таъкидлади:

"Инуагурация маросимида Арманистон Бош вазири Николя Пашиняннинг иштирок этгани учун миннатдорчилик билдирдик. Озарбайжоннинг, жумладан Қорабоғнинг ҳудудий яхлитлиги муҳим эди. Албатта, арманлар буни тан олишлари муҳим воқеа. Лекин сиз айтганингиздек, Арманистонда Пашинянга муносабат ҳам жуда муҳим. Зангезур йўлагига келсак, бу Арманистон билан эмас, балки Эрон билан боғлиқ муаммо. Яъни аҳолиси асосан мусулмонлардан иборат Эроннинг бу ердаги хатти-ҳаракатлари Озарбайжонни ҳам, бизни ҳам қайғуга солади. Агар эронликлар Зангезур йўлагига ўнг кўз билан қарашса, бугун Туркия-Озарбайжон-Эрон ҳам автомобил, ҳам темир йўл орқали бир-бири билан интеграциялашган бўларди ва балки Пекин-Лондон линияси очилиб қолар эди”, деди у.

Шунингдек, Туркия президенти журналистларнинг Швециянинг НАТОга кириши борасидаги саволларига ҳам жавоб берди. Унинг айтишича, ҳозирча Анқара бунга рози бўлмайди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрдоған: "Туркистонда йиғилиб, Туркий давлатлар ташкилотини янада кучайтирамиз..."
ePN