20:00 / 09.07.2023
880

Тўхтатилган намоз: Россия полицияси мусулмонлар «анклавига» қарши қандай курашмоқда?

Тўхтатилган намоз: Россия полицияси мусулмонлар «анклавига» қарши қандай курашмоқда?

Москва вилоятида мусулмон объектларига рейдлар давом этмоқда. 7 июл куни Котелники шаҳрининг мусулмонлар марказига ниқоб кийган қуролли шахслар мусулмонлар жума намозига йиғилган вақтда бостириб кирган. Рейд ҳужжатларни текширишдан кўра ўта хавфли жиноятчиларни қўлга олиш операциясига ўхшарди. Мусулмонларга намозни тўлиқ ўқишга рухсат берилмаган, уларни юзтубан ерга босиб, болаларни қўрқитишган, жойнамозларни оёқ ости қилишган.

Мусулмон жамияти раҳбари Салават Ибатуллин айтишича, улар кўчадан бир ҳижобли аёлни тутиб келтириб, уни йиғлатиб, баданига электрошокерни теккиза бошлашган. Буям етмаганидек намозхона ичига ўт ўчирувчи мосламасини сепа бошлашган. Кукуннинг кичик зарралари хавфли, чунки у нафас олиш йўлларига кирса, бўғилишга олиб келиши мумкин.

Котелники шаҳар туманида учта мусулмон жамияти мавжуд. Уларнинг барчаси Россия Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган, Москва вилояти мусулмонлари диний бошқармаси назорати остида бўлиб, у ўз навбатида Россия мусулмонлари диний бошқармаси таркибига киради. Маҳаллий намозхоналарда камситувчи рейдлар мунтазам ўтказилмоқда. Нафақат намоз ўқиш, балки кафе ва гамбургерларга бориш ҳам хавфли бўлиб қолган.

Шу билан бирга, рейдлардан сўнг миллатчи шовинистларнинг каналларида  рейдлар ҳақидаги видеолар пайдо бўла бошлайди. Бу ҳақоратларда исломофобия туслари борлигини ҳам ҳеч ким яширмайди. Бундай ҳаракатлар терроризмнинг кучайишига ёрдам беради. Бу жамиятни ичкаридан йўқ қилишдир.

Москвада 13,5 миллион аҳолига атиги бешта масжид бор. Таққослаш учун: 9,6 миллион аҳолига эга Лондонда уларнинг 1,5 мингта, Нью-Йоркда (8,6 миллион) - 257, Парижда (2,1 миллион) - 75. Москва ва Москва вилоятида мусулмонлар намози учун жойларнинг етишмаслиги катта муаммо. Одамлар кўчада ва ижарадаги биноларда намоз ўқишга мажбур. Ислом Россия тарихий меросининг бир қисми ва жамиятда иккинчи энг кенг тарқалган диндир.

Манба: Azon.uz


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тўхтатилган намоз: Россия полицияси мусулмонлар «анклавига» қарши қандай курашмоқда?
ePN