16:41 / 11.07.2023
351

Путин Қодировнинг 26 ёшли жиянига орден берди

Ҳамзат Қодиров
Фото: Архив/ “Чечен.эр.ру”

Россия президенти Владимир Путин Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг 26 ёшли жияни Ҳамзат Қодировни “Ватан олдидаги хизматлари учун” II даражали ордени билан тақдирлади. Бу ҳақда Россия президентининг 10 июлдаги фармонида айтилган.

Қодировнинг жияни “фаолиятидаги муваффақиятлар ва кўп йиллик виждонли меҳнати учун” мукофотланган.

2023 йил апрелида Рамзан Қодиров жиянини ўзининг куч блоки бўйича маслаҳатчи ёрдамчиси этиб тайинлаган эди. Ундан бир оз олдин Ҳамзат мулк ва ер муносабатлари вазири, республика бош вазири ўринбосари лавозимига тайинланган.

Маълумот ўрнида, Ҳамзат — Рамзан Қодировнинг марҳум акаси Зелимхон Қодировнинг ўғли.

Июнь ойи ўрталарида Рамзан Қодировнинг 20 ёшли қизи Хутмат бобоси Ахмат Қодиров шарафига таъсис этилган республиканинг олий мукофоти – Қодиров ордени билан тақдирланди.

Хутмат Қодирова 2023 йил мартида Чеченистон соғлиқни сақлаш куратори этиб тайинланган эди. Шунингдек, у республика раҳбари котибияти бошлиғининг ўринбосари лавозимида ҳам ишлайди.

2021 йил октябрь ойида Қодировнинг бошқа қизи Оишат Чеченистон маданият вазири бўлганди. Ўша пайтда у 22 ёшда эди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Қодировнинг 26 ёшли жиянига орден берди
ePN