
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг матбуот котиби Иброҳим Қалин Россия президенти Владимир Путин номига ёзилган узрнома ҳақидаги хабарларни тасдиқлади. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар тарқатди.
Туркияликлар раҳбари ўз мактубида Россиянинг уриб туширилган Су-24 самолёти учувчиси ўлими муносабати билан унинг оиласига ҳамдардлик билдирган.
«Шуни айтмоқчи эдимки, россиялик учувчи оиласининг қайғусига шерикман ва унга ҳамдардлигимни билдираман. Бу иш учун кечиринг», деб ёзилган эди мактубда.
Ўз навбатида, Туркия мудофаа вазири Фикри Ишиқ бу мактубга изоҳ берган.
«Биз Россия билан муносабатларда юз берадиган жиддий силжиш арафасидамиз», деган у.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 24 ноябрида Сурия ҳудудида Россия Ҳарбий-коинот кучларининг Су-24 русумли бомбардимончи самолёти туркияликлар томонидан уриб туширилганди. Туркия томони бу самолёт ўз ҳаво ҳудудини кесиб ўтганини иддао этди. Россия эса самолёт фақат Сурия ҳудудида бўлганини таъкидлади.
Путин ушбу воқеани "ортдан берилган зарба" деб атаган ва Туркияга қарши кенг кўламли иқтисодий санкциялар киритган эди.
Шундан сўнг икки давлат ўртасидаги муносабатлар кескин совуқлашди.
Бундан олдинроқ, Кремль расмий вакили Дмитрий Песков Эрдўған Россиянинг Туркия қирувчиси томонидан уриб туширилган Су-24 самолёти учувчисининг ҳалокати юзасидан Путиндан узр сўрагани ҳақида баёнот берганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар