22:14 / 16.07.2023
1 214

Арман христиан руҳонийси мусулмон бўлди

Арман христиан руҳонийси мусулмон бўлди

Тарихда насроний олимлари исломни қабул қилган бир қанча машҳур ҳолатлар мавжуд. Ушбу ўзгаришлар кўпинча шахсий, фалсафий ва диний сабабларга эга. Бу олимларнинг баъзилари Исломни қабул қилишдан олдин ўзларининг олдинги динларида сезиларли эътибор ва эътирофга эришган.

Бу мисоллар насроний олимларининг ислом динини қабул қилишлари уларнинг ҳақиқат излашлари, маънавий юксалишлари ва диннинг турли жиҳатларини тушунишлари натижаси бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Ушбу олимларнинг ҳар бирининг ўз тарихи, мотивацияси болигини кўриш мумкин. Кўпинча бу чуқур руҳий изланиш, ҳақиқат ва тинчлик истаги билан боғлиқ.

Арманистонлик руҳоний Размик Касторян сўнгги пайтларда турли нашрлар эътиборига тушиб қолди. У турли хил динларни ўрганиб, изланишлари чуқурлашгани сайин ғалати бир ноқулайликни ҳис қила бошлади: "Бўйнимдаги хоч, гўё мени бўғиб қўйгандек эди", дейди у. У буни илоҳий аломат деб билди ва Исломга, Пайғамбар Муҳаммад алайҳиссалом  шахсиятига қаттиқ қизиқиш билдира бошлади. Натижада Касторян ислом динини қабул қилиб, Рамазон исмини танлади, ҳаж амалини адо этди, Каъба олдида туриб Аллоҳга тавба қилди.

Яқинда берган интервюсида у ўзининг иймонга келиш сабаблари ҳақида шундай деди: “Ислом менга ягона Худога ишониш эркинлигини берди. Дин шахсий масала ва мен Исломда нажот йўлимни топганимдан хурсандман”. Касторяннинг бу қарори турлича реакцияга сабаб бўлди. Баъзилар унинг танловини диний эркинликнинг кўриниши сифатида олқишлаган бўлса, айримлар динидан воз кечгани учун уни танқид қилган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Арман христиан руҳонийси мусулмон бўлди
ePN