11:47 / 22.07.2023
170

Руминияда минглаб ўрта аср тангалари топилди

Ҳаваскор археологлар ўрмонда яширинган ўрта аср тангаларидан иборат хазинани топишди. Тангаларни ким ва нима учун кўмиб қўйгани ҳозирча номаълум, деб хабар беради korrespondent.net.

Жамоа ҳаммаси бўлиб тахминан 4860 танга ва учта кумуш пластина топишди. Тангалар 1500-1550 йилларда Владислав II даврида чиқарилган.

Топилма хазина изловчилар томонидан оғирлиги салкам 4,5 килограмм бўлган сопол идиш билан бирга ғарбий Руминиядаги Ножорид шаҳар мэриясига топширилди.

Қонунчиликка кўра, археологлар хазинанинг расман белгиланган қийматининг 30-45 фоизини олиши мумкин.

Тадқиқотчилар томонидан жами 4868 га яқин венгер динори, тахминан 30 граммлик учта кумуш пластина ва тўртта номаълум тангалар топилди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Руминияда минглаб ўрта аср тангалари топилди
ePN