date
views 336

Қозоғистонда уюшган жиноий гуруҳларга нисбатан оммавий рейдлар ўтказилди

Қозоғистонда уюшган жиноий гуруҳларга нисбатан оммавий рейдлар ўтказилди

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси турли жиноий гуруҳларнинг 72 аъзосини қўлга олди.

«5 октябр куни Миллий хавфсизлик қўмитаси полиция билан биргаликда ва Бош прокуратура ҳамкорлигида Жетису, Жамбил ва Туркистон вилоятларида махсус операция ўтказди. Натижада 72 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди. Улар қурол-яроғ ва гиёҳванд моддаларни ноқонуний сақлаш, товламачилик, ноқонуний миграция каналларини ташкил этиш ва бошқа оғир жиноятларни содир этишда гумон қилинмоқда», дейилади хабарда.

Қайд этилишича, гуруҳлар Хитой чегарасидаги «Хоргос», Ўзбекистон чегарасидаги «Жибек жўли», Қирғизистон чегарасидаги «Кордай Авто» назорат-ўтказиш пунктларида ҳаракат қилган.

Тинтув чоғида қурол-яроғ, ўқ-дорилар, пул ва гиёҳванд моддалар мусодара қилинган.

Миллий хавфсизлик қўмитаси Қозоғистоннинг учта вилоятида йирик уюшган жиноий гуруҳларни кенг кўламли қўлга олишни бошлагани аввалроқ хабар қилинган эди. Тадбирларга махсус бўлинмалар ва техника жалб қилинган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда уюшган жиноий гуруҳларга нисбатан оммавий рейдлар ўтказилди