Исроил мудофаа армияси Ғазо секторига жавоб зарбаларини беришни бошлади
Фото: Getty Images
Ғазо секторидан 7 октябр тонггида Исроил томон ўнлаб ракеталар учирилгани тўғрисидахабар берилганди. Исроил армияси матбуот хизматига кўра, мамлакат ҳозирда жавоб зарбаларини беришгакиришган.
Исроил мудофаа вазири Ёав Галанд захирадаги ҳарбийларнинг оммавий сафарбарлигини эълон қилган. У мамлакатнинг марказий ва жанубий қисмларида“алоҳида хавфсизлик ҳолатини”жорий этиш бўйича топшириқ берган.
Ҳудуддаги шифокорларнинг маълум қилишича, Ғазо секторидан ракета ҳужумлари оқибатида камида 16 нафар исроиллик яраланган, икки нафарининг аҳволи оғир, бир аёл ҳалок бўлган.