date
views 684

Эрдўғон Яқин Шарқ муаммосини ҳал этишнинг шартини айтди

Эрдўғон Яқин Шарқ муаммосини ҳал этишнинг шартини айтди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Фаластин мустақиллиги билангина Яқин Шарқда тинчликни таъминлаш мумкинлигини маълум қилди.

«Яқин Шарқда барқарор тинчликни таъминлаш фақат Фаластин муаммосини якуний ҳал этиш орқали мумкин. Олов ёқишнинг ҳожати йўқ, адолатли дунёнинг ютқазувчиси йўқ», — деди Туркия раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, Фаластин масаласи халқаро ҳуқуқ ва Исроил ва Фаластиннинг бирга яшашини тан олиш ҳуқуқи асосида ҳал қилиниши керак. Сиёсатчи БМТнинг 1967 йилги чегаралар доирасида мустақил Фаластин давлатини яратиш тўғрисидаги резолюциясининг амалга оширилишини назарда тутган.

Эрдўғон, шунингдек, расмий Aнқара қарама-қаршиликни тезда тугатиш ва кескинликни камайтириш учун зарур дипломатик саъйи-ҳаракатларни амалга оширишига ишора қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрдўғон Яқин Шарқ муаммосини ҳал этишнинг шартини айтди