11:19 / 14.11.2023
189

Швейцариядаги италян тилида сўзлашиладиган Тичино қандай жой?

Швейцариядаги италян тилида сўзлашиладиган Тичино қандай жой?

Тичино Швейцариянинг тарихий ва гўзал кантонларидан бири. Тичинода Европадаги энг хавфли довонлардан бири жойлашган. Яна мамлакатдаги энг кичик қишлоқ ҳам шу ерда. Ўрта асрларга оид ёдгорликлари ва ўзига хос табиати сабаб Тичинони кўришга қизиқиш доим катта бўлиб келган.

Бу кантон 1803 йилдан бери Швейцариянинг бир қисми ҳисобланади. Ноёблиги кантондаги расмий тил италян тили экани билан боғлиқ. Тичино ҳудудида италян маданияти мероси намуналари бор, бу эса асрлар давомида минтақада яшаган халқлар ўртасида урушлар ва тўқнашувлар бўлиб туришига сабаб бўлган.

Кантон — баъзи мамлакатларда маҳаллий ҳукумат ва ҳудуднинг расмий аталиш номи ҳисобланади. Масалан, Швейцария 26 та кантонга бўлинган. Уларнинг ҳаммасида ҳам битта тилда гаплашилмайди. Кантонларда расмий тил ҳам бир-биридан фарқ қилиши мумкин.

Тичино ҳам худди шундай 26 та кантондан бири бўлиб, расмий тили италян, бу ерда 400 мингга яқин одам яшайди. Бундан ташқари, Тичино энг жанубда жойлашган кантон, у Алп тоғлари ҳудудида, Италия ва Швейцария ҳудудидаги чегара бўлиб хизмат қилади. Италия чегарасига яқинлиги сабабли тарихда бу 2 мамлакат ўртасида тўқнашувларга сабаб бўлган.

1100–1500 йилларда Тичино Милан герцогларига тегишли бўлган. Бу вақтда Милан бир қисмини Швейцарияга бой беради. Кейинги асрларда эса Швейцария федерацияси босқичма-босқич Тичинони эгаллайди. Тарихан бу ҳудуд Швейцария ўз тарихида забт етган сўнгги ер бўлиб қолди.

Беллинзона шаҳри Тичино кантонининг маркази ҳисобланади. Шаҳар ўрта асрга тегишли бўлган қалъалари ва тарихий 2000 йилдан бери ўзига хослиги сабаб ЮНЕСКО мероси объекти саналади. Уларнинг орасида энг машҳури Беллинзона қалъалари серияси ҳисобланади.

Тичинода табиатан ҳам, маданий жиҳатдан ҳам бориб кўришга арзийдиган диққатга сазовор жойлар етарлича. Бу ерда Европадаги энг хавфли йўллардан бири ҳисобланган Готтард довони жойлашган. Готтард довони — шимолий ва жанубий Швейцарияни бир-бири билан боғлайдиган Алп тоғида жойлашган довон ҳисобланади.

Тичино кантонида Швейцариядаги энг кичик қишлоқ ҳам жойлашган. Кориппо деб аталувчи қишлоқда 12 киши яшайди. Қишлоқ ўзининг гўзал табиати ва тош уйлари билан машҳур. Ўрта аср архитектураси ёдгорликларини сақлаб қолган қишлоқ туристларни ўзига жалб қилиб келмоқда.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё