22:48 / 22.11.2023
963

Эрдўғон Нетаняҳунинг келажаги қандай бўлишини айтди

Эрдўғон Нетаняҳунинг келажаги қандай бўлишини айтди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Исроилнинг амалдаги бош вазири Бинямин Нетаняҳу яқин орада «сумкаларини йиғиштириб» мамлакатни тарк этишини истисно қилмади. Бу ҳақда у Жазоирдан қайтгач журналистларга маълум қилди, деб ёзади Anadolu.

«Бу жараён бундан кейин давом этади деб ўйламайман, умид қиламанки, Нетаняҳу сумкаларини йиғиб, имкон қадар тезроқ кетади. Унинг суд иши борлигини аллақачон биласиз. Балки ундан қутулиш учун шундай қадам ташлагандир (ҲАМАСга қарши операция). Аммо у қайси йўналишга бормасин, жазодан қутулолмайди», — деди Эрдўған.

Туркия президентининг сўзларига кўра, Ғарбда аллақачон Нетаняҳуни истеъфога чиқаришга чақириқлар бўлган.

«Бутун дунё Исроилга қандай муносабат билдира бошлаганини кўришингиз мумкин. Ғазонинг босиб олинишида баъзи ҳукуматлар жим турган бўлса-да, «жамиятларнинг виждонини» сафарбар қилди", дейди у.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё