Россияда мигрантлар оммавий муштлашди (видео)

Россияда мигрантлар оммавий муштлашди (видео)
Россияда мигрантлар оммавий муштлашди (видео)
Фото: Видеодан кадр

Санкт-Петербургдаги Лахта маркази яқинида мигрантлар оммавий муштлашди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.

Оммавий муштлашувдан сўнг 13 нафар муҳожир полицияга олиб кетилган, можаро маиший муаммолар туфайли авж олган, дейилади хабарда.

4 декабрь куни кечқурун Лахта маркази яқинида ишчилар ўртасида можаро содир бўлган, воқеа жойига полиция чақирилган, тахминларга кўра, муштлашувга кимдир кимнидир туртиб юборгани сабаб бўлган”, — деди манба.

Дастлабки маълумотларга кўра, жароҳатланганлар йўқ.

Вазиятга ойдинлик киритиш учун 13 киши полицияга олиб кетилди, уларнинг барчаси мигрантлар. Ҳозир конфликт иштирокчиларини аниқлаш ва улар билан суҳбатлашиш чоралари кўрилмоқда”, — дея қўшимча қилди манба.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар