13:39 / 14.12.2023
288

Россия Авдийивкада ҳар 1 кв кмда 1000 дан ортиқ ҳарбийсини йўқотган

Россия Авдийивкада ҳар 1 кв кмда 1000 дан ортиқ ҳарбийсини йўқотган

Фото: Aris Messinis/AFP

Охирги икки ой ичида Украинанинг Донецк вилоятидаги Авдийивкани эгаллашга уринган Россия армиясида 11,1 квадрат километр ҳудудни эгаллаб олиш чоғида 13 мингга яқин аскар ва зобит ҳалок бўлди ҳамда яраланди. Шу тариқа, Россиянинг йўқотишлари 1 квадрат километрга 1000 дан ортиқ кишини ташкил этди. Бу ҳақда Америка урушни ўрганиш институти (ISW) 12 декабр куни эълон қилган таҳлилий шарҳда айтилади, у Оқ уй томонидан шу ҳафтада махфийликдан чиқарилган АҚШ разведкаси маълумотларига тааллуқлидир.

Forbes журнали разведка маълумотларига таяниб, Россиянинг Авдийивкадаги йўқотишлари 2022 йилда Украина уруши бошланганининг дастлабки икки ойида Россия армияси умумий йўқотишларидан ошиб кетганини даъво қилмоқда. Нашр, шунингдек, АҚШ Давлат департаменти маълумотларига асосланиб, урушнинг дастлабки олти ойида Россия армиясида 20 мингга яқин киши ҳалок бўлгани ва 50-60 минг киши яраланганини билдирди.

Авдийивка яқинидаги ҳужум чоғида Россия қўшинлари шимолий қанотда 1,5-2 километр, жанубий қанотда ҳам худди шундай масофани босиб ўтишга муваффақ бўлди, деди ISW бош таҳлилчиси Жорж Баррос. Унинг маълумотларига кўра, ҳужумнинг биринчи ойида россияликлар 220 га яқин ҳарбий техникани йўқотган. Ҳалок бўлганларнинг аксарияти артиллерия ўқлари қурбонларидир.

Америка разведкасининг махфий ҳисоботига кўра, уруш пайтида Россиянинг Украинадаги жами йўқотишлари ҳалок бўлганлар ва ярадорлар бўйича 315 минг ҳарбий хизматчини ташкил этган. Украинага қарши уруш бошланишида Россия армиясида 3500 та танк бор эди, улардан 2200 таси ишдан чиққан. Бундан ташқари, 13 600 та пиёда жанговар техника ва бронетранспортёридан 4400 таси йўқ қилинди, бу умумий кўрсаткичнинг 32 фоизини ташкил қилади.

Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия Авдийивкада ҳар 1 кв кмда 1000 дан ортиқ ҳарбийсини йўқотган