
Фото: Дунё АА
Ўзбекистон туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Пекин шаҳрига ташрифи давомида Хитой маданият ва туризм вазири ўринбосари Ванг Худонг билан учрашув ўтказди.
Туризм қўмитаси маълумотига кўра, учрашув давомида 2024 йилда белгиланган мақсадли кўрсатгичларга эришиш ҳамда Ўзбекистон президенти томонидан Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган UNWTO Бош ассамблеясида илгари сурилган муҳим ташаббусларни биргаликда амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот якунида томонлар «Ипак йўли» бўйлаб туризм коридорини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишга келишиб олдилар.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар