Фото: Google Images
Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти (ISRO) PSLV-C58 ракета ташувчи ёрдамида XPoSat сунъий йўлдошини орбитага муваффақиятли олиб чиқди.
XPoSat сунъий йўлдошининг вазифаси қора туйнукларни ўрганиш бўлади. Ракета Бенгал кўрфазидаги Сриҳарикота оролидаги Сатиш Дҳаван космик маркази жойлашган космодромдан учирилди.
Қайд этилишича, XPoSat ISRO нинг биринчи ихтисослашган илмий аппарати бўлиб, самовий жисмларнинг рентгенологик тадқиқотларини космик ўлчовлар соҳасидаги тадқиқотлар учун мўлжалланган.
Сунъий йўлдош POLIX (Астрономия учун рентген полариметри) ва XSPECT (рентген спектроскопияси ва вақтни белгилаш асбоби) билан жиҳозланган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар