Фото: Reuters
Ғазо аҳли шахси аниқланмаган 100 га яқин жасадни биродарлик қабрига кўмди. Исроилда сақланган жасадлар куни кеча фаластинликларга қайтарилган эди. Уларни кўздан кечириш пайти шифокорлар шубҳали ҳолатни қайд этган.
Reuters агентлиги хабарига кўра, тупроққа қўйилган жасадларнинг бир қисми 2023 йил 7 октябрдан буён давом этаётган уруш пайти ҳалок бўлганларга тегишли. Исроил ҳарбийлари Ғазога бостириб киргач, қабристон ва шифохоналардан жасадларни ўғирлаб кетгани хабар қилинган эди. Қайта дафн этилган жасадлар орасида улар ҳам бор.
Исроил ҳужуми вақтида ҳалок бўлган фаластинликлар ошиғич равишда кўмилган, аммо уруш якунланганидан кейин уларнинг ҳар бири шахсига аниқлик киритилади.
Фаластиннинг WAFA агентлиги хабарига кўра, жасадларни кўздан кечириш пайти ички аъзолар ўғирлангани аниқланган. Бу ҳолат Исроил армияси фаластинликларнинг тана аъзоларини яширинча олиб кетаётгани ҳақидаги айбловни яна кун тартибига қайтарди.
Аввалроқ қароргоҳи Швейцариянинг Женева шаҳрида жойлашган Euro-Med Human Rights Monitor ташкилоти Ғазода Исроил ҳарбийлари қўлига тушган жасадларнинг буйрак, жигар, юрак каби аъзолари йўқолганини ҳақида хабар берганди. Ташкилот Исроилни халқаро ҳуқуққа мувофиқ жасадларни ҳурмат қилиш ва тана аъзолари ўғирланиши юзасидан мустақил текширув ўтказишга чақирган.
Исроил армиясининг Ғазодаги босқини давомида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 26751 нафарга етди. Уларнинг 11 минг нафари болалар, 7,5 минг нафари аёллардир. Ғазо секторининг 2,3 миллион аҳолиси ҳаётига бомбалардан ташқари очлик, ташналик ва юқумли касалликлар ҳам хавф солмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Курскда қора ниқоб таққан 16 ёшли ўсмир мактабга бостириб кирди
Якуний ҳукм чиқди: 700 миллион долларлик бойлик чиқиндихонада қоладиган бўлди!
Зеленский Рамштайнда Ғарбни Украинага қўшин юборишга чақирди
Германия канцлери Украинага бериладиган 3 млрд евролик ёрдамни блоклади
Эрон генерали: “Россия Асаднинг душманлари ўрнига Суриядаги бўш саҳрони бомбардимон қилган”
Ижтимоий тармоқларда Башар Асаднинг аёли ҳақида узунқулоқ гап тарқалди
Россиялик сиёсатчи Озарбайжон президенти Илҳом Алиевни ҳақорат қилди
Британия 3 мингга яқин ўзбекистонликни иш билан таъминлайди