Фото: Google Images
Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида полиция Хитой фойдасига жосуслик қилганликда гумон қилиб, кабутарни қўлга олганди. Қуш саккиз ой давомида ветеринария клиникасида сақланган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари унинг давлат учун хавфли эмаслигига ишонч ҳосил қилгач, уни қўйиб юборди.
Кабутар эътиборни тортганининг сабаби, унинг оёғида иккита ҳалқа бор эди ва қанотлари остидаги патлар хитой иэроглифларига ўхшаш белгиларга эга эди. Полиция қушни хитойликлар разведка маълумотларини йиғиш учун юборган деб тахмин қилган. Жиноят иши қўзғатилди, бироқ бир неча ойдан кейин айбловлар олиб ташланди.
Маълум бўлишича, қуш Тайван оролида кабутарлар пойгаларида қатнашган, бироқ парвоз вақтида у маршрутдан четга чиқиб, тасодифан Ҳиндистонга учиб кетган. Унда ҳеч қандай жосуслик ускунаси топилмади, деб ёзади Тимес оф Индиа.
2022 йилда хитойлик муҳандислар кабутар бошига чип ўрнатиб, уни масофадан бошқаришни ўргангани хабар қилинган эди. Кабутарлар буйруқларни бажаришнинг аниқлиги 80-90% ни ташкил қилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесдаги ёнғиннинг космосдан кўриниши
Украинанинг 2025 йилга мўлжалланган ҳарбий мақсадлари маълум қилинди
Россия элчиси: “АҚШ Гренландияда ядровий қуролли самолётлар учун инфратузилма яратмоқда”
Лос-Анжелесдаги йирик ёнғинларга сабаб бўлган гумонланувчи қўлга олинди
Дания Трампнинг Гренландия билан боғлиқ ниятлари жиддийлиги ҳақида огоҳлантирилди
Литва президенти Калининградни мамлакатнинг тарихий қисми деб атади
Курскда қора ниқоб таққан 16 ёшли ўсмир мактабга бостириб кирди
Якуний ҳукм чиқди: 700 миллион долларлик бойлик чиқиндихонада қоладиган бўлди!