Украина ҳатто Ғарб давлатлари кўмагида ҳам Россияни жанг майдонида мағлуб эта олмайди. Бу ҳақда америкалик журналист Такер Карлсон сенатор Жеймс Дэвид Венс билан интервьюда маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Украина Россияга қарши урушда ғалаба қозона олмайди. Украина ҳарбийлари ҳатто Ғарбнинг юзлаб миллиард доллар ёрдами билан ҳам Россия ҳарбийларини Украина шарқидаги ҳудудлардан сиқиб чиқара олмайди", — деди у.
Карлсоннинг сўзларига кўра, Ғарб давлатларининг Киевни қўллаб-қувватлашда давом этиши "кўпроқ ҳалок бўлган украиналиклар" ва "Ғарб иқтисодиётининг янада таназзулга учрашига" олиб келади.
Эслатиб ўтамиз, Такер Карлсон ўз веб-сайти ва турли платформаларда Россия етакчиси билан икки соатлик суҳбатни жойлаштирди. Эълон қилинганидан бери у Х ижтимоий тармоғида 170 миллиондан ортиқ, "YouTube"да эса ўн миллиондан ортиқ кўрилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
"Яндекс" асосчиси Аркадий Волож ўзига қўриқлаш хизмати ёллашига ким сабабчи бўлди?
Украинада энг кенг тарқалган жиноят: Армиядан қочиш!
Путин ва Трамп қачон учрашиши мумкин?
Истеъфодаги подполковник: Украина ҳарбийлари ярадор хизматдошларини ташлаб, қочиб кетишди
АҚШ Венесуэла президенти Мадуро ҳақидаги маълумот учун 25 миллион доллар мукофот тайинлади
Нима учун Лос-Анжелес ёнмоқда?
Канадаликлар АҚШ таркибида бўлишни хоҳлайдими? – “Трамп безори, Маск эса тентак”
Покистоннинг Афғонистонга зарбалари: “Теҳрике Толибон” қандай ҳаракат?