Фото: AP
АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп россиялик мухолифатчи Алексей Навалнийнинг қамоқда вафот этилгани ҳақида хабар берилганидан кейин биринчи марта уни тилга олди.
Шу билан бирга, Трамп Навалний ўлими ҳақида тўғридан-тўғри гапирмади ва Россия раҳбариятини тилга олмади, балки АҚШ ички сиёсий муаммолари билан боғлади.
«Алексей Навалнийнинг тўсатдан вафоти мени мамлакатимизда бўлаётган воқеаларни тобора кўпроқ тушуниб етишга мажбур қилди. Бу шундай йўл-ки, радикал сўл сиёсатчилар, прокурорлар ва судялар бизни секин ҳалокатга олиб бормоқда», деб ёзди Трамп ижтимоий тармоқда. У америкаликларни «мағлуб бўлган миллат» деб атади.
Алексей Навалний вафотидан сўнг ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Доналд Трампни худди Владимир Путин каби бўлиб ўтган воқеаларга изоҳ бермагани учун танқид қилишган эди.
АҚШ президенти Жо Байден 16 феврал куни Алексей Навалнийнинг вафоти муносабати билан махсус мурожаат билан чиқди. Унинг айтишича, Навалнийнинг ўлимида шахсан Россия президенти айбдор. «Навалний билан содир бўлган воқеа Путиннинг шафқатсизлигининг яна бир далилидир», деди Байден. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади
Норвегияда оммавий равишда бомбадан ҳимоя қилувчи бошпаналар қуриш бошланади
Хитойда янги тренд: ўқувчиларни мактабга курер олиб бормоқда