Фото: PA Media
Ҳиндистонда ўта ноёб тошбақанинг илк наслли популяцияси топилди. Порцмут университети бошчилигидаги табиат муҳофазаси мутахассислари “сирли” Канторнинг уя қиладиган жойини аниқлаган. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Кантор Ҳиндистон жанубида, Керала штатидаги Чандрагири дарёси қирғоғида топилган, йўқолиб кетиш хавфи юқори. Университет ходимининг айтишича, мазкур тур ноёблиги ва яширин табиати билан машҳур бўлиб, у узоқ вақтдан бери табиатни муҳофаза қилувчиларни ҳайратга солган.
Фото: PA Media
Бир қанча муваффақиятсиз уринишлардан сўнг, тадқиқотчилар тарихий кузатувлардан фойдаланиб, уянинг аниқ жойлашувини аниқлаган. Маҳаллий аҳоли тарихий кузатувлар билан ўртоқлашган, ҳатто тасодифан овланган тошбақаларни озод қилишга, жумладан, сув босган тошбақа уяларидан тухумларни қутқаришга ёрдам берган. Кейинроқ тухумдан чиққан тошбақалар дарёга қўйиб юборилган.
Улкан юмшоқ қобиқли Кантор тошбақалари чучук сувда яшайди, уларнинг узунлиги 1 м (3 фут) дан, оғирлиги 100 кг (220 фунт) дан ошади. Жамоа ҳозирда кашфиёт жойи яқинида жамоат инкубатори ташкил этиш устида ишламоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади