Фото: Фаластин президенти Маҳмуд Аббос / Reuters
Президент Маҳмуд Аббос бошчилигидаги Фаластин маъмурияти 26 февраль куни истеъфога чиқмоқда. Бу ҳақда манбаларга таяниб, Аl-Mayadeen хабар берди.
Хабарга кўра, истеъфо Фаластин президенти Маҳмуд Аббоснинг минтақа давлатлари, халқаро ҳамжамият ва АҚШнинг Фаластин маъмуриятига нисбатан босими остида қабул қилинган. Бу Ғазодаги урушни тўхтатиш, Исроил ҳарбийларининг у ердан чиқиб кетиши учун халқаро кафолат бериш, Ғарбий Соҳилга бостириб киришни тўхтатиш ва Фаластиндан молиявий блокадани олиб ташлашга олиб келиши кутилмоқда.
Истеъфо янги ҳукуматни шакллантириш йўлидаги биринчи қадам бўлиб, ундан кейинги икки қадам Ғазо секторидаги урушни тугатиш ва кейинчалик янги ҳукуматни шакллантириш учун барча Фаластин фракциялари, жумладан, ҲАМАС учун миллий консенсусни шакллантиришдир.
Бунга эришиш муддати бўйича маълумот берилмаган бўлса-да, Ғазодаги фаластинликлар ўқлар ва отишмалар остида яшаётган бир пайтда бирор ҳукумат тузишнинг иложи йўқлиги таъкидланади.
Президент Маҳмуд Аббос аввалроқ Ғазо секторидаги урушни тўхтатишдан олдин янги ҳукумат тузиш бўйича қарор қабул қилмаслигини айтганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди
Jeju Air самолётининг қора қутилари 4 дақиқа олдин ёзиб олишни тўхтатган экан
"Наши" асосчиси: Путиннинг муваффақиятсизликларида амалдорлар айбдор!