
Февраль ойида президент Владимир Путиндан интервью олиш учун Россияга келган америкалик журналист Такер Карлсон Москванинг гўзаллиги уни АҚШ ҳукуматидан нафратлантирганини айтди. Бу ҳақда у блогер Лекс Фридманнинг YouTube-каналидаги эфирда маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Бу шаҳар бизнинг ҳар қайси шаҳарларимиздан <...> анча гўзал. Айтганча, бу мени Путин борасида ижобий фикрга эга бўлишимга мажбур қилмади. Бу менинг ўз ҳукуматимдан нафратланишимга сабаб бўлди", – деди у.
Карлсоннинг қўшимча қилишича, у АҚШда ҳали ҳам шундай гўзал ва хавфсиз шаҳарлар мавжуд бўлган бир пайтда ўсган, аммо ҳозир шаҳарлар қолмаган.
“Губернаторлар, мэрлар, президент бунинг учун жавобгар бўлиши керак”, – дея хулоса қилди журналист.
Такер Карлсон Россия пойтахтига ташрифи давомида шаҳарнинг диққатга сазовор жойларини айланиб чиқди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар