Фото: “ТАСС”
1 март куни Россия кучлари Донецк жанубида Украинанинг иккита йўналишдаги ҳужумини қайтарди ва ҳудудни хавфсизлантирди. Бу ҳақда CNN нашри Россия ҳарбий маъмуриятлари тарқатган маълумотга асосланиб, хабар берди.
“Россия қўшинлари Малиновка аҳоли пункти яқинида 102-ҳудудий мудофаа бригадасининг иккита ҳужумини қайтарди. Шунингдек, Малиновка ва Равнопол аҳоли пунктлари яқинида душман қўшинларининг айланма ҳаракатлари олди олинди”, — дейилади ҳарбий қўмондонлик хабарида.
Хабарда айтилишича, Россия кучлари Урожаное, Равнопол, Угледар, Старомаёрское ва Гуляполе аҳоли пунктлари яқинидаги ҳарбий истеҳкомлар ва душман аскарлари фойдаланиши мумкин бўлган объектларни нишонга олган. Ҳужум оқибатида 12 та тўпланиш пункти, иккита дрон бошқарув маркази ва битта қуролланиш пунктини йўқ қилган.
Қарши ҳужумда 100 дан ортиқ Украина аскари ҳалок бўлгани хабар қилинган. Украина томони бу ҳақда расмий маълумот бермаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди