Фото: “РИА Новости”
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 2028 йилдаги президентлик муддатига бошқа даъвогарлик қилмаслигига ишора қилди. Бу ҳақда TRT Haber хабар берди.
Эрдўғоннинг сўзларига кўра, мамлакатда 31 март куни бўлиб ўтадиган маҳаллий сайловлар у иштирок этадиган охирги сайлов бўлади.
“Мен учун бу финал. Бу сайловлар қонун томонидан берилган ваколатлар доирасидаги сўнгги сайловларим. Натижада ишлар мендан кейин келадиган биродарларимга ўтади”, — дейди у.
Эрдўғоннинг баёноти маҳаллий телеканаллар орқали эфирга узатилган. Туркия президенти ўтган май ойида навбатдаги президентлик муддатига сайланган эди.
2023 йилги президентлик сайловларида иккинчи турда 52,18 фоиз овоз билан Эрдўғон ғалаба қозонган. Рақиби Камол Қиличдароғлу эса 47,82 фоиз овоз олган. Сайловчиларнинг 85,71 фоизи иштирок этган. Эрдўғон мамлакатни беш йил бошқариш ҳуқуқини олган. У Туркияни 2014 йилдан бери бошқариб келади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга ўзини қутқаришнинг ноодатий усулини таклиф қилишди
Фронтдаги вазият: Торецк ҳам руслар қўлига ўтмоқда, Константиновкага хавф яқинлашмоқда
Ямандаги ёқилғи қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди (видео)
Япониядаги майдони 9 м² бўлган квартираларда одамлар қандай яшайди? (фото, видео)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларни нега ўчириб бўлмаяпти?
Лос-Анжелесда кварталлар, машҳурлар ва миллионерларнинг уйлари ёниб кетди (фото)
Панама президенти Трамп устидан БМТга арз қилишини айтди
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади