17:27 / 13.03.2024
295

Данияда икки ёшли бола қарға билан дўстлашиб олди (фото, видео)

Данияда икки ёшли бола қарға билан дўстлашиб олди (фото, видео)
Данияда Рассел лақабли қарға икки ёшли Отто исмли бола билан дўстлашди.

Фото: “Правила жизни”
Улар соатлаб бирга вақт ўтказишлари мумкин”, — дейди боланинг онаси. Рассел ёввойи қуш, у доим уйимизда яшамайди. Аммо ўғлим ташқарига чиққанда, қарға Отто ёнидан жилмайди.

Фото: Instagram
Оттонинг онаси уларни қалин дўст деб билишини, лекин қарға билан ўйнаганда ўғлини ҳеч қачон қаровсиз қолдирмаслигини айтиб ўтди.

Икки дўст ҳақида ажойиб видео YouTube платформасида кенг тарқалиб кетди:

Онанинг сўзларига кўра, Отто боғчадан қайтаётганда Рассел уйнинг томида дўстини кутиб ўтиради. Баъзан қарға уйга учиб кириб, болакай билан биргаликда телевизор томоша қилади.

Уларнинг оиласида ит ва мушук ҳам бор. Қарға уларни кўпинча масхара қилгани учун оила аъзоларига айланган уй ҳайвонлари Расселни унчалик хушламайди.

Фото: “Правила жизни”
Оттонинг онаси қарғалар бунчалик меҳрибон бўлиши мумкинлигини билмаганини айтди:

Барчаси уйимиз ҳовлисида ярадор қарғани учратиб қолгандан кейин бошланди. Биз уни даволадик, озуқа бердик, Рассел деб номладик. Қушча бизга ўрганиб қолди ва уйимиз яқинида яшай бошлади”.

Фото: Instagram
Оттонинг онаси таъкидлашича, болакай Расселдан умуман қўрқмайди. Қушча эса фақат Оттога ўзини сийпалашга рухсат беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё