17:15 / 20.03.2024
400

Афғон қизлари Германия канцлерига хат ёзди

Афғон қизлари Германия канцлерига хат ёзди
Фото: Etilaatroz
Афғонистондаги Nima Art Group номли қизлар ижодий гуруҳи аъзолари ўз ҳаётларини сақлаб қолиш юзасидан Германия канцлери Олаф Шольцга хат ёзди. Бу ҳақда Etilaatroz хабар берди.

Биз сиздан кўп нарса сўрамаймиз, фақат ҳаётимизни, орзу ва мақсадларимизни сақлаб қолиш, ҳуқуқларимиз юзасидан сизга мурожаат қиламиз”, — деган гуруҳнинг 15 нафар аъзоси.

Мактубда қизлар “Толибон” Афғонистонда назорат ўрнатгач, уларга нисбатан қўйилган чекловлар билан ҳаёт улар учун “дўзах”га айланганини ёзган.

Ҳаётимизнинг ҳар бир сонияси таҳдид, қайғу қуршовида. Ҳар бир сониямизни қўрқувда ўтказамиз, дўстлар, қариндошлар ва жамиятдан узоқлашганмиз, чиқиш йўлимиз ва қоладиган жойимиз йўқ. Икки ярим йилдан бери қамоқда ўтирдик ва ҳаёт биз учун дўзахга айланди”, — дейди улар.

Қизлар Германиядан Афғонистондаги аёллар ва қизлар ҳуқуқларига жиддий эътибор қаратиш, “Толибон”ни тан олишдан бош тортишни кутишларини айтган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё