date
views 498

ИШИД Москвадаги теракт учун масъулиятни гарданига олди

ИШИД Москвадаги теракт учун масъулиятни гарданига олди
Фото: Ведомости
Москвадаги «Крокус» концерт задида содир этилган теракт ортида ИШИД турибди. Бу ҳақда бир қатор йирик нашрлар террористик ташкилотга алоқадор Telegram-каналга асосланиб хабар берган.

«ИШИД Москвадаги ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда Amaq агентлиги Telegram саҳифасида айтилган. ИШИД жангарилари Москва атрофида ҳужумлар амалга ошириб, юзлаб одамларни ўлдириб, яралагани ва кейинчалик яширингани ҳақида хабар берган. Ҳужум тафсилотлари келтирилмаган», дейилади Reuters хабарида.

CNN ҳам айнан Amaq агентлиги хабарига асосланиб ИШИД Москвадаги теракт учун жавобгарликни гарданига олгани ҳақида ёзди. Ҳозирча бу маълумотлар ҳеч қайси расмий манба томонидан тасдиқлангани йўқ.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ИШИД Москвадаги теракт учун масъулиятни гарданига олди