16:03 / 23.03.2024
407

Москвадаги теракт: 11 киши қўлга олинди

Москвадаги теракт: 11 киши қўлга олинди
Фото: РИА Новости
РФ президент матбуот хизмати Crocus City Hall’да терактга бевосита алоқадор 4 террорчи қўлга олингани ҳақида маълум қилди.

Қайд этилишича, терактда гумонланиб, жами 11 киши қўлга олинган — улардан 4 нафари бевоситда Crocus City Hall’даги ҳужумда иштирок этган, дейилади баёнотда.

Россия Давлат думаси депутати Александр Хинштейн терактда гумонланаётганлар қочган Renault автомобили Брянск вилоятининг Хатсун қишлоғи ҳудудидан топилганини маълум қилди. Унга кўра, гумондорларнинг бири машина билан бирга қўлга олинган, яна бири эса ўрмон ҳудудида ушланган.

Хинштейнга кўра, Renault салонидан “ПМ” тўппоначаси, “АКМ” автоматининг ўқдони ва Тожикистон фуқароларининг паспорти топилган.

Маҳаллий ОАВ бунгача терактда гумонланаётганлар Тожикистон фуқаролари экани ҳақида ёзди. Тожикистон ТИВ эса республика фуқароларининг терактга алоқадорлиги ҳақида Россия томонидан расмий хабар олмагани ҳақида баёнот бериб, оммавий ахборот воситаларини расмий манбаларга таянишга чақирди.

Россия Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, айни дамда теракт қурбонлари сони 93 кишига етган. Москва мэри Сергей Собянин терактдан жабр кўрганларга 500 мингдан 3 млн рублгача моддий кўмак берилишини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москвадаги теракт: 11 киши қўлга олинди