Кузатув камераларидан кадр.
Ҳарбий эксперт 22 март куни «Crocus City Hall»га қилинган террорчилик ҳужумининг айрим жиҳатларини ҳамда фожианинг шу пайтгача кўриб чиқилган версияларини таҳлил қилди.
«Crocus City Hall»да анча профессионаллик билан, барча деталларигача режалаштириб амалга оширилган террорчили актининг ғояси қаерда пайдо бўлган, деган саволни уйғотади. Чиндан ҳам, энг оддий схема танланган: унда бинонинг йириклиги ва мураккаблиги, шунингдек, концерт залининг максимал тўлгани ҳам бошланғич ўйланманинг ажралмас қисми бўлиб хизмат қилган. Бундай режада пунктлар сони қанча кам бўлса, уни амалга ошириш шунчалик осонлашади. Энг оддий режа энг катта муваффақият эҳтимолига эга.
Калашников автоматлари терактнинг бошланғич қисмида восита бўлиб хизмат қилган — теракт ижрочилари саросимага тушган одамларни кўплаб ёпиқ эшиклар орасидан очиғини топиш учун йўналтиришган. Қуролдан эса ваҳима келтириб чиқариш учун фойдаланишган. Асосий эътибор оломоннинг бетартиб ҳаракати, ёнадиган маҳсулотлардан заҳарланиш ва ёнғиннинг ўлдирувчи ҳароратига тикилган.
Бинонинг лойиҳаси ва қурилиш асносида ёнғинга қарши меъёрларга амал қилинганини тадқиқ қилиб кўриш фойдали бўлар эди. Афтидан, ёнғин кутилганидан аввалроқ содир бўлган, шу каби воқеаларга нисбатан секинроқ ёйилган. Бино архитектори ва лойиҳачиси кўплаб одамлар ҳаётини сақлаб қолган бўлиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.
Агар террорчиларнинг бош мақсади — имкон қадар кўпроқ қурбонлар ва медиа оламида машҳур бўлиш бўлса, ҳар қандай йирик замонавий шаҳарда бунга мос келадиган кўплаб объектлар бор: спорт ва томоша иншоотлари, транспорт инфратузилмасининг муҳим боғламлари, байрамлар муносабати билан оммавий тадбирлар ва ҳ.к.
Бой танлов гарчи махсус хизматларда ушбу муҳитда манба бўлган тақдирда ҳам теракт ташкилотчиларининг якуний қарорини олдиндан тахмин қилишни қийинлаштиради. Терактни режалаштиришда бир нечта ўхшаш объектлар кўриб чиқилган ва «Crocus City Hall» бекорга танланмаган.
Фото: Иван Водопянов / Коммерсант
Махсус хизматларнинг бошқарув органлари жойлашган Москва шаҳрининг марказидан узоқдалиги, ушбу ҳудуднинг маъмурий тегишлилиги баҳсли бўлгани ҳам режанинг бир қисми. Жума оқшомида пойтахт Москвада энг зич тирбандлик келиб чиқади, бу ҳам аксилтеррор бўлинмаларининг воқеа жойига имкон қадар тезроқ етиб боришига монелик қилган. Бундай ҳолатларда воқеа жойига дастлабки гуруҳларни етказишда вертолётлардан фойдаланиш масаласи ўртага чиқади.
Натижада, террорчилик акти бошланғич режага тўлиқ мувофиқ ҳолда, узилишларсиз, 18 дақиқа ичида амалга оширилган.
Кузатув камераларининг гувоҳлик беришича, террорчилар «Crocus City Hall» олдидаги автотураргоҳга соат 19:55 етиб келишган ва жиноят жойини қўлга тушмасдан 20:13 да тарк этишган. Аксилтеррор бўлинмалари воқеа жойига кечикиб етиб келгани етмагандек, улар иккиланиб қолишган: ёнаётган бинони штурм қилиш ва унинг ичидаги террорчиларни тутишга тайёргарлик кўриш учун анча вақт сарфланган.
Шундай қилиб, Россия Федерациясининг профил махсус хизматлари кеча рўй берган терактни олдиндан кўра олишмаган ва баратараф қилолмаган. Бу муваффақиятсизлик ҲАМАСнинг Исроилга қилган ҳужумига ўхшаб кетади — у ҳам Исроил хавфсизлик кучлари учун мутлақо кутилмаган ҳол бўлган. Бироқ бундай чорасизликни рўкач қилиб, «Crocus City Hall»да яқинларини ва саломатлигини йўқотганларни овутиб бўлмайди, албатта.
Жамоатчилик Дубровкада ва Бесланда гаровга олинганларнинг оммавий ўлими ФХХдаги мулозимларнинг одамларни қутқариш бўйича операцияда йўл қўйган хатоси туфайли рўй берганини яхшигина эслашади.
Бир нарсани тушуниш керакки, бу даҳшатли жиноятни ижрочилар ўйлаб топишмаган. Кузатувчилар дарҳол ташкилотчилар борасида бир нечта версияларни ўртага ташлашди — украиналикларнинг қўлидан тортиб, ақлдан озган уруш қатнашчиларигача. Сўнгги йил ичида Россия ҳудудида теракт сифатида қайд этилган воқеалар сони 410 тани ташкил этган ва уларнинг аксарияти «махсус ҳарбий амалиёт», жумладан Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси фаолияти билан боғлиқ.
Фото: Москва области губернаторининг матбуот хизмати
Бироқ Украина Бош разведка бошқармаси ва Украина хавфсизлик хизматининг услуби «Crocus City Hall»да рўй берган терактнинг ҳозиргача маълум жиҳатларига умуман мос келмайди. Украинлар томонидан уюштирилган ва шу вақтгача маълум бўлган терактларнинг барчаси деярли бир хил кўринишда — маълум бир инсонни қулай фурсат пойлаб отиб ташлаш ёки портлатиб юборишдан иборат бўлган. Украина версиясида кечаги терактнинг якуний мақсадини тасаввур этиш қийин — унинг барча оқибатлари Украина раҳбариятига қарши ишлашди ва Киевни НАТОдаги барча иттифоқчилари билан фатал келишмовчилигига сабаб бўларди.
Бу халқаро террорчилик ташкилотлари ёки Ислом фундаменталистларининг Россиядаги ташкилотлари иши экани тўғрисидаги версиялар ишонарлироқ. Бу версиядаги асосий жиҳат — сифатли режалаштириш ва террорчилик марказининг юқори тажрибага эга эканлиги. Бундай ҳолатда ташкилотчиларнинг кўзлагани ҳам кундек равшан. Россия армияси Сурия ҳудудида исломий гуруҳларни, хусусан ИШИДни чилпарчин қилиш учун муҳим улуш қўшган.
Россиядаги Z-ҳамжамият блогерлари, националистлар, антисемитлар ва улар каби фикрловчи сиёсатчилар дарҳол украинча версияга ёпишиб олишди. Қўшниларига ва национализм «қадриятлари»га нисбатан кўр-кўрона нафрат билан улар украинлар исломий радикаллар орасидан дўстлар ёки вақтинчалик иттифоқчилар топганини писанда қила бошлашди. Уларнинг шу пайтгача фундаменталистларнинг «ҳақ ишлар»ни амалга ошираётганини ҳақида тинимсиз ёзишлари кибор Ғарбга қарши жанговар биродарликка чорлашдек туюлаётганди.
Савдо маркази биносидан айни пайтда ҳалок бўлганларнинг жасадларини таниб олиш учун фойдаланмоқда. Фото: Ижтимоий тармоқлардан.
Уларга айни дамдаги аксилисроил позициялари яқинда рўй берган қуролли қаршиликни буткул унутиб юборишга хизмат қилади, деб туюлган, чоғи. Лекин бу беҳуда гаплар: Украинадаги «махсус ҳарбий амалиёт»да иштирок этаётган ўша бомбардимончи самолётлар саккиз йил аввал Сурияда ИШИДнинг позицияларини аёвсиз бомбалаган эди. Террорчилар эса бунақасини унутишмайди.
Агар «Crocus City Hall»даги теракт исломий радикаллар томонидан уюштирилгани тасдиқланса, бу Россиядаги ултрапатриотларнинг дунё тизимига нисбатан қарашига кескин зарба бўлади. Қасос Яқин ва Ўрта Шарқда ўта нормал ҳаракатга келтирувчи мотив ҳисобланади, у ерда ортиқча сабаблар ҳам зарур бўлмайди.
Буларнинг фонида қўлига қурол олишни ҳам эплолмайдиган эмиграциядаги рус зиёлилари ҳамда ҳокимият мухолифларининг террорчи деб белгилаган Россия қонунлари жуда бемаъни кўриниш олди. Махсус хизматлар урушга қарши активистлар орасида душман ахтариш учун катта диққат-эътибор қарата бошлаган эди. Бу ёғдан эса ҳақиқий террорчилар эшик қоқмасдан кириб келишди. Бутун Россия эса улар қандай ҳаракат қилиши ва қандай кўринишга эга эканлигини ўз кўзи билан кўрди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Қатар Ғазо сулҳ битимининг якуний лойиҳасини ҲАМАС ва Исроилга топширди
Эрон ядровий дастурини ривожлантириш учун Россияга махфий миссиялар юборган(ми?)
Матоларни ёниб кетишдан ҳимоялайдиган қоплама ихтиро қилинди
Марк Цукерберг Дональд Трамп билан Флоридадаги вилласида учрашди
Сўров натижалари: Гренландия аҳолиси АҚШга қўшилишни ёқлайдими?
Дания ҳукумати Трампга Гренландия юзасидан қандай таклиф йўллади?
Қуёшда улкан “тешик” пайдо бўлди (фото)
Air Astana авиакомпанияси судда 12 ёшли йўловчига ютқазди