23:35 / 25.03.2024
871

Москвадаги теракт бўйича яна уч киши ушланди

Москвадаги теракт бўйича яна уч киши ушланди
Россияда суд Crocus City Hall`даги теракт иши бўйича яна уч нафар айбланувчи – Диловар, Исроил ва Аминчон Исломовларни ҳибсга олди.

Қизиқ томони, Россиянинг ОАВининг ёзишича улар бир оила аъзолари, ота ва болалар саналади. Ҳозирда улар теракт ижрочиларига Renault автомобилини беришда айбланмоқда.

Айни дамда терактда бевосита айбланиб Мирзоев Далержон Баротович, Саидакрами Муродали Ражабализода, Шамсидин Фаридун ҳамда Муҳаммадсобир Файзов ҳибсга олинганди.

Қўлга олинганларга терроризмда айблов қўйилган (Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 205-моддаси). Жиноят кодексининг ушбу моддаси бўйича энг юқори жазо умрбод озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.

Эслатиб ўтамиз, 23 март куни, теракт содир этилганидан бир кун ўтиб терактда гумонланиб тўрт шахс қўлга олинганди. Россия тергов қўмитаси жами 11 киши ушланганини билдирган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москвадаги теракт бўйича яна уч киши ушланди