«Террорчилар ва терроризмдан сиёсий фаолият сифатида фойдаланаётганлар учун Туркия эшиклари ёпиқдир». Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.
«Албатта, биз ҳамма билан ҳар қандай масалани гаплашишга тайёрмиз, бироқ бизнинг эшикларимиз террорчилар ҳамда террор ташкилотлари ниқоби остида сиёсат майдонида ўйнаганлар учун ёпиқ. Туркия терроризм учун 40 йил бадал тўлади, биз эса яна 40 йил давомида бунга тоқат қилмаймиз», деб ёзади Эрдўған.
Туркия раҳбари «бу юкдан мамлакатнинг қутулиш вақти келганини» қайд этди. Эрдўғон Туркия мухолифатини террор ташкилотлари билан алоқадаликда ҳам айблади.
Туркия президентининг бундай чиқишлари 31 март куни бўлиб ўтадиган маҳаллий ҳокимият сайловлари фонида давом этмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашув ўтказди
Америка бемаънилик, очкўзлик ва иккиюзламачилик оловида ёнмоқда
Туркияда беш нафар ўзбекистонлик вафот этди
Трамп Нетаньяхудан Ғазо бўйича келишувни инаугурациягача тузишни талаб қилмоқда
Лавровнинг асосий фикрлари: Украина бўйича ташаббус, НАТО ваъдаси, Путин ва Трамп учрашуви
Марк Рютте: “Европа мудофаа харажатларини оширмаса, рус тилини ўрганишга мажбур бўлади”