
Фото: Дунё
Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Британиянинг Global Partners Governance (GPG) нодавлат нотижорат ташкилоти директори Мэтт Картер билан учрашув ўтказди.
"Дунё" хабарига кўра, GPG стратегик таҳлил ва маслаҳат хизматларини кўрсатиш, давлат бошқарувини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш, тадқиқотлар ва нашрлар, онлайн курслар ва тренинглар хизматини кўрсатиш каби йўналишларда фаолият олиб боради.
"GPG ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ўртасида 2021-2022 йилларда бир қатор лойиҳалар амалга оширилган. Ўзбекистон томони билан ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдормиз", деди Мэтт Картер.
Учрашув якунида Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари ҳамда республика давлат органлари ходимлари учун Британияда малака ошириш курслари ва стажировкаларини ташкил этиш масаласи ўрганиб чиқиш бўйича келишувга эришилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар