Фото: EastMojo
Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида 21 ёшли аёл овқат сўраган икки қизини бўғиб ўлдирди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.
Маълум қилинишича, икки ёшли Миа ва тўрт ёшли Карина очликдан қийналган. Улар яна бир бор оналаридан овқат сўраганида аёл уларни бўғиб ўлдирган. Она учинчи фарзанди — олти ойлик қизига зарар етказмаган.
"У 4 апрель куни тушлик вақтида болаларини бўғиб ўлдирган. Кечгача хонадошини жасадлар билан бирга кутиб ўтирган. Эркак ишдан келганида аёл каравотда ётган жасадларни кўрсатиб, улар сабабсиз вафот этганини айтган. Эркак полицияга қўнғироқ қилган. Кейин аёл полицияни ҳам чалкаштириб, болалар номаълум моддадан заҳарланган, деган версияни илгари сурган. Полиция болалар охирги сафар нима еганини кўриш учун дарҳол ошхонага кирган. У ерда эса заррача овқат ҳам бўлмаган", — дейилади хабарда.
Қўшнининг сўзларига кўра, агар улар оила очликдан азоб чекаётганини билишганида, “бутун қишлоқ бўлиб уларни боқишарди”.
"Хонани кўздан кечирдим, болалар ухлаётган экан ва ётоқхонадан чиқиб кетдим", — деган аёл полицияга.
"У ёлғон гапирди. Мен ҳам охирги лаҳзагача улар заҳарланган ёки бирор нарса еган бўлиши мумкин, деб ўйлагандим", — дейди аёлнинг хонадоши Александр.
Таъкидланишича, бу оилада нафақат болалар, балки уй мушуги ҳам оч қолган.
"Ҳайвон жуда озиб кетган ва деярли овқатланмаган. Мушукнинг аҳволи у жуда узоқ вақт давомида озиқланмаганини кўрсатади. Бундан ташқари, у уй муҳрланганидан буён кўчада яшамоқда", — дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Лос-Анжелесда “ўта хавфли вазият” эълон қилинди
Исроил ҲАМАС билан келишувга эришганини рад этди
Эрдўғон бошқа давлатларни Суриядан “қўлларини тортишга” чақирди
Шавкат Мирзиёев «Манчестер Сити» клуби эгаси билан учрашув ўтказди
Асирга тушган украин аскари: “Улар замонавий жанг услубларини билишмайди”
Тожикистондан 20 кгдан ортиқ “опий” моддасини олиб ўтган шахслар ушланди