Фото: Reuters
Никарагуа БМТнинг олий судидан Германияда ишлаб чиқарилган қуролларни Исроилга сотишни тўхтатишни сўради. Бу ҳақда BBC хабар берди.
2023 йилда Исроил учун умумий қиймати 300 миллион еврога тенг ҳарбий техника харидининг 30 фоизи Германиядан келган. Бу бир йил олдингига нисбатан 10 баробар кўп.
Маълум бўлишича, Берлин Исроилга ҳарбий техника жўнатиб, геноциднинг олдини олиш бўйича БМТ конвенцияларини бузганликда ва UNRWAга ёрдамни тўхтатганликда айбланмоқда.
Германия ўзига қўйилган айбловларни рад этган ва 9 апрель куни Халқаро судда ўз ҳимоясини тақдим этиш ниятида.
Никарагуага кўра, Германиянинг Қуддусга қурол сотиши уни Исроил уруш жиноятларига шерик қилиб қўйган. Никарагуа Берлиндан қурол савдосини тўхтатиш ва UNRWAни молиялаштиришни тиклашни талаб қилмоқда.
Аввалроқ бир гуруҳ давлат хизматчилари канцлерга мактуб йўллаб, ҳукуматни Исроил ҳукуматига қурол етказиб беришни зудлик билан тўхтатишга чақирган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳудудларни қандай қўлга киритган эди?
Трамп билан Украина бўйича музокараларда Путин нималар талаб қилиши айтилди
Трамп Исроил ва ҲАМАС ўртасида келишувга эришилганини эълон қилди
Хитой Байденни иккиюзламачиликда айблаб, санкцияларга жавоб қайтаришга ваъда берди
Лос-Анжелесда “ўта хавфли вазият” эълон қилинди
Исроил ҲАМАС билан келишувга эришганини рад этди