
Исроил Ғазо секторида 14 мингдан ортиқ бегуноҳ болаларни ўлдириб, ҳатто Гитлерни ҳам ортда қолдирди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси фракцияси йиғилишида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.
«Ҳар қандай шароитда мен Фаластинни ҳимоя қилишда давом этаман ва Худо менга берган умримнинг охиригача мазлум халқнинг овози бўламан», — деди Туркия раҳбари.
ҲАМАС ҳаракатининг фаолиятига тўхталар экан, у «мустақиллик уруши даврида Туркия учун Миллий кучлар қандай бўлган бўлса, ҲАМАС ҳам ўшандайдир», дея изоҳ берган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар