Фото: Getty Images
Хитой жанубидаги Гуандун провинциясининг Гуанчжоу шаҳрига торнадо ёпирилиши оқибатида беш киши ҳалок бўлди, 33 киши жароҳатланди. Бу ҳақда мамлакат Марказий телевидениесига таяниб, “Москва 24” хабар берди.
Торнадо маҳаллий вақт билан соат 15:00 атрофида Байюн вилоятида содир бўлган. Шундан сўнг шаҳарда оқибатларни бартараф этиш ва фавқулодда тиклаш ишларини олиб бориш учун қидирув-қутқарув ишларини ўз ичига олган махсус ишчи гуруҳлар тузилган. Ишга шифокорлар, ўт ўчирувчилар, жамоат хавфсизлиги ходимлари ва транспорт полицияси ҳам жалб қилинган.
Кечқурун асосий қидирув-қутқарув ишлари якунланган. Барча жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилган. Телевидение хабарларига кўра, торнадо туфайли 140 дан ортиқ завод биноси вайрон бўлган. Турар жой биноларининг қулаши кузатилмаган.
Аввалроқ Хитойнинг Қозоғистон чегарасига яқин ҳудудида 5,1 магнитудали зилзила қайд этилган эди. Зилзила эпицентри Хитойнинг Аксу округидан 133 километр ғарбда ва Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридан 260 километр жануби-шарқда жойлашган. Зилзила манбайи 10 километр чуқурликда жойлашган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШда 9 ёшли бола миллионерни уйсиз деб ўйлаб, унга бор пули — 1 долларини берди
Индонезия U-23 Гвинеяга ютқазиб қўйди ва Олимпиадага бормайдиган бўлди
Эрдўғон АҚШга режалаштирган ташрифини бекор қилди
Марьям Тиллаева келажагини Ўзбекистонда кўрмаслиги ҳақида сўзлаб берди
Анчелотти «Реал» Чемпионлар лигаси финалига чиққач Пересни мақтади
Мутахассислар кучли қуёш чақнаши туфайли янги таҳдидни эълон қилишди
General Motors Malibu ишлаб чиқаришни тўхтатади
Дэвид Кэмерон: “Дунё Россиянинг Украинадаги урушидан сабоқ олмади”